Skip to the content
❗️ҚУЙИДАГИ ЙЎЛЛАР ОРҚАЛИ ОИВ ИНФЕКЦИЯСИ ЮҚМАЙДИ: ❌✅ Қўл бериб кўришганда; ❌✅ Ўпишиш, йўталиш ва аксирган вақтда; ❌✅ Уй жиҳозлари — идиш-тавоқ, кўрпа-тўшак, телефон ва душ, ҳаммом, ҳожатхонадан умумий фойдаланилганда; ❌✅ Бемор билан бир идишда овқатланганда; ❌✅ Ҳовуз, ҳаммом ва бассейнда чўмилганда; ❌✅ Бирга ўйнаганда ва бир партада ўтирганда; ❌✅ Қон сўрувчи ҳашаротлар-чивин, кана, бит, бурга ва бошқ. чаққанида; ❌✅ Умумий автотранспортдан фойдаланилганда; ❌✅ Беморнинг кийимлари ва сочиғи орқали
10.08.2023
Автор
Муҳаррир
ОИВ ИНФЕКЦИЯСИНИНГ ЮҚИШ ХАВФИНИ ҚАНДАЙ КАМАЙТИРИШ МУМКИН?⤵️✅ Оилага, турмуш ўртоғига вафодор бўлиш; ✅ Тиббий муолажалар олиш зарурати туғилганда бир марталик ва стерилланган кўп маротабалик тиббий анжомлардан фойдаланиш; ✅ Гўзаллик салонлари ва сартарошлик хизматларидан фойдаланилганда (татуировка, татуаж, пирсинг, маникюр, педикюр, соч, соқол олдириш ва бошқ.) янги ёки зарарсизлантирилган анжомлар ишлатилаётганлигига эътибор қаратиш; ✅ Шахсий гигиена қоидаларига пухталик билан амал қилиш — индуидувал тиш шеткаси, соқол олиш устарасидан ва тирноқ тозалаш анжомларидан фойдаланиш, ушбу гигиеник воситалардан бошқа шахсларнинг фойдаланишига йўл қўймаслик; ✅ Болаларни хатна (суннат) қилдиришда сартарош усталар хизматидан воз кечиш ҳамда бу мақсадда тиббий муассасаларга мурожаат этиш; ✅ ОИВ юқиши мумкин бўлган ҳолатларга шубҳа қилинганда, касалликнинг оила аъзоларига юқишини олдини олиш мақсадида ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтиш ҳамда ОИВни аниқлаш мақсадида қон тахлилларини ўтказиш; ✅ Спиртли ичимликлар ҳамда гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш ОИВ инфекциясининг юқтириб олишга замин яратувчи зарарли одатлар эканлигини бир зумга бўлса-да унутмаслик, соғлом турмуш тарзига қатъий амал қилиш; ✅ Никоҳланувчилар тўйдан олдин белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтиб, ОИВ инфекциясига қон топшириш орқали текширилишлари зарур. Бу борада лоқайдликка йўл қўйиш саломатлик, оила ва фарзандлар соғлигини хавф остига қўйиш демакдир.