ОИВ/ОИТС тўғрисида биласизми?

08.01.2024 0 Автор Муҳаррир

ОИВ инфекцияси – одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган, клиник белгиларсиз вирус ташиб юрувчиликдан иммун тизимнинг оғир зарарланишигача олиб борадиган, узоқ давом этувчи сурункали юқумли касаллик.

ОИТС (Орттирилган иммунитет танқислиги синдроми) – одамнинг иммунитет танқислиги вируси одамнинг иммун тизимини шикастлаши натижасида оппортунистик инфекциялар/ҳавфли ўсмалар ривожланиб, асаб тизимини издан чиқарувчи ОИВ инфекциясининг сўнгги босқичидир.

Одамнинг иммунитет танқислиги вируси 1983 йилда иккита лабораторияда мустақил равишда франциялик олим Люк Монтанье раҳбарлигидаги Пастер институти ва Роберт Галло раҳбарлигидаги АҚШдаги саратон касаллиги миллий институтида ажратиб олинди. БЖССТ (бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти) томонидан 1985 йилда мазкур вирусга одамнинг иммунитет танқислиги вирусиОИВ номи берилган.

Вируснинг юқиши ва кўпайиши фақат муайян ҳужайралар билан боғлиқ. Вирус, юзасида СD4+ рецептори бўлган ҳужайраларга фаол кириб боришга қодир ва бу ҳужайралар қон таркибидаги, ошқозон-ичак йўли, нерв ва лимфа тугуни ҳужайраларидир.

Вируснинг тўлиқ ҳаётий цикли жуда тез амалга ошади. Бир кунда миллионлаб янги вируслар шаклланади. ОИВнинг мутацияга учраш ҳусусияти юқорилиги сабабли вақт ўтиши билан организмда ОИВнинг янги ўзгарган вариантлари тўпланиши мумкин. Вируснинг ўзгарувчанлиги натижасида турли ҳусусиятли, жумладан ретровирусларга қарши воситаларга чидамлилиги билан фарқланадиган штаммлари пайдо бўлиши мумкин. Вирус таъсирида CD4+ ҳужайраларининг доимий равишда зарарланиши оқибатида иммунтанқислик ҳолати ривожланиб боради.

Иммунтанқислик ривожланиши оқибатида шартли-зарарли микроорганизмлар фаоллашиб, уларнинг зарарли ҳусусиятларини намоён қилади, натижада организмда мавжуд шартли-зарарли микроорганизмлар инфекцияларнинг клиник белгилари пайдо бўлади.

Иммунтанқисликнинг бир кўриниши сифатида, суяк кўмигида ҳужайра шаклланишининг дастлабки босқичларида ривожланишдан тўхтаган ўзак ҳужайралар фаол кўпайиши мумкин. Ушбу ҳужайраларнинг тўлиқ шаклланмаслиги организм учун ёт бўлган ҳужайралар мавжудлигини кўрсатади. Шаклланмаган ўзак ҳужайралар иммунтанқислик шароитида тўхтовсиз кўпаяди. Мазкур ҳолат ОИВ инфекцияси юққан беморларда тез ривожланадиган ҳавфли ўсма касаллиги келиб чиқишига олиб келади.

Вирусни асаб тўқимаси ҳужайраларида кўпайиши, асаб тўқимасининг нобуд бўлишига олиб келади ва асаб тизимини издан чиқаради.

ОИВ инфекцияси узоқ давом этувчи сурункали юқумли касалликдир. Шахснинг вирусни юқтириб олишга мойиллиги унинг жинси ва ёшидан қатъий назар бир хил ҳисобланади. Одам иммунтанқислик вирусини юқтириб олган шахслар инфекциянинг манбаи ҳисобланади.

ОИВ га қуйидаги ҳусусиятлар ҳосдир: қайнатилганда (100°С) вирус 1-2 дақиқадан кейин ўлади, 70° гача иситганда 10 дақиқадан кейин, 56° гача иситганда 30 дақиқадан кейин фаоллиги йўқолади. Одатдаги дезинфекцияловчи моддаларнинг эритмалари — 3% водород пероксиди, 5% лизол, 0,5% хлорли дезинфекцияловчи воситалар, 1% глютарал алдегид, 70% этанол, эфир, ацетон вирусни ўлдиради.

Вирус донордан олинган қон ва музлатилган зардобда йиллар давомида, ташқи муҳитда қуритилган ҳолатда +22ОС ҳароратда 4-6 кунгача сақланиши мумкин. Сўлак ва тернинг ҳимоя ферментлари вируснинг фаоллигини сусайтиради.

ОИВ қуйидаги биологик суюқликларда юқори миқдорда учрайди:

  • қон;
  • эркаклар ва аёллар жинсий аъзолари суюқлиги;
  • она сути.Ҳозирги вақтда ОИВни учта йўл билан юқиши тасдиқланган:
  • Қолган биологик суюқликларда ОИВ юқиши учун етарли бўлмаган миқдорда бўлади. Шу сабабли сўлак, тер, бурундан оқадиган суюқлик, балғам, кўз ёши, пешоб, нажас ва қусуқ моддалари (таркибида қон сақламаса) суриштириш нуқтаи назардан ҳавфли ҳисобланмайди. Бироқ ушбу суюқликларга кўзга кўринарли даражада қон аралашган бўлса, улар ҳавфли ҳисобланади.
  1. Жинсий йўл – ОИВ инфекцияли шахс билан жинсий алоқада бўлганда юқади.
  2. Парентерал йўл – ОИВ мавжуд бўлган қон, унинг таркибий қисмлари ва компонентлари қуйилганда, аъзо ва тўқималар кўчириб ўтказилганда, суний уруғлантириш ўтказилганда, стерилланмаган тиббий ҳамда нотиббий асбоб ва анжомлар қайта ишлатилганда, гиёҳванд моддаларни инъекция йўли билан қабул қилишда бошқа шахс ишлатган воситаларни ишлатганда, қон қолдиқлари мавжуд бўлган шахсий гигиена буюмлари (тиш чўткаси, соқол олиш анжоми, тери қоплами бутунлигини бузиб бажариладиган муолажалар учун ишлатиладиган, санчилувчи ва ўткир кесадиган буюмлар) орқали юқиши мумкин.
  3. Вертикал йўл – ОИВ инфекцияли онадан ҳомилага ҳомиладорлик даврида (пренатал), туғиш пайтида (интранатал) ва эмизишда (постнатал) юқади. ОИВ инфекциясини шифохонада юқишини олдини олиш мақсадида тиббий ёрдам учун мурожаат этилганда бир марта ишлатиладиган шприц, игна, системалар ва бошқа тиббий асбоб-анжомлар билан муолажани амалга оширилишини қаттиқ назорат қилиш керак.Шундай экан келинг, ҳар биримиз яқин қариндошларимизни, қўни-қўшниларимизни, фарзандларимизни ОИВ инфекциясидан ҳимоя қилишимиз учун ушбу тўғрисида огоҳлантириб, фарзандларимизни никоҳ тўйларидан олдин ҳар иккала томон ҳам уларни соғлигини, келажагини, бўлажак невара ва чевараларини ўйлаб ОИВ инфекциясига, сил, руҳий-асаб, тери-таносил ҳамда наркологик касалликларига текширтирайлик,тиббий курикка совукконлик билан карамайлик. Зероки биздан, соғлом ва баркамол авлод қолсин! Фарзандларингиз Сизнинг хатонгиз қурбони бўлишмасин!Вилоят ОИТСга карши кураш булими мудири;                                                             Халимов Г.