❗️ССВ: Барча туман ва шаҳар шифохоналари стационар маммографлар билан таъминланади 📌 Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов юртимизда меҳмон бўлиб турган “FUJIFILM Healthcare Turkey” компанияси президенти Кеитаро Со бошчилигидаги делегация билан учрашди. (https://telegra.ph/file/866f6cedaefb355ebf61f.png)🔬 Мулоқот аввалида дунёга машҳур ушбу компаниянинг энг сўнгги русумдаги маммография, магнит-резонанс томография, компьютер томографияси каби тиббий технологиялари имкониятларини акс эттирувчи тақдимот ўтказилди. 🔎 Қайд этилганидек, мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимини трансформация қилишда бундай инновацион диагностика воситаларига эҳтиёж катта. 📊 Масалан, кўкрак бези саратони Ер юзида бевақт ҳаётдан кўз юмиш ҳолатларининг энг кенг тарқалган иккинчи омилидир. Бу касаллик аёллар ўлими сабаблари орасида биринчи ўринни эгаллайди. ‼️ Шу боис БМТ 2040 йилга келиб, кўкрак бези саратонидан 2,5 миллион нафар аёлнинг ҳаётини сақлаб қолишга доир глобал мақсадни илгари сурган. Бу борада касалликка эрта ва аниқ ташхис қўйиш имконини берадиган маммография технологияларининг аҳамияти катта. 🤝 Мулоқот якунида “FUJIFILM Healthcare Turkey” президенти билан юртимиздаги барча туман ва шаҳар тиббиёт шифохоналарини компания томонидан ишлаб чиқарилган стационар маммографлар билан таъминлаш юзасидан келишувга эришилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.

27.10.2023 0 Автор Муҳаррир