18.05.2023 0 ❗️ЖССТ камқонлик касаллигига қарши дастур ишлаб чиқди 📊 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг навбатдаги ҳисоботига кўра, дунёда аёлларнинг тахминан 30 фоизи, ҳомиладорларнинг 37 фоизи ва олти ойликдан беш ёшгача бўлган болаларнинг 40 фоизи анемия, яъни камқонликдан азият чекади. Бу кўрсаткич айниқса, ўрта ва паст даромадли мамлакатларда юқори. 🗂 Шундан келиб чиқиб, ЖССТ ушбу хасталикка қарши ўзининг илк комплекс дастурини тақдим этди. 🔬 Қон таркибида темир моддасини ўз ичига олган ва унга қизил тус берувчи мураккаб оқсил – гемоглобин моддаси бутун тана бўйлаб кислород ташиш вазифасини бажаради. Агар гемоглобин етишмовчилиги кузатилса, организмда кислород танқислиги юзага келади. Оқибатда бу ҳолат турли касалликларнинг ривожланишига йўл очади. 🩺 Беморларда камҳаракатлик, чарчоқ, уйқучанлик, иштаҳасизлик ҳамда вазн етишмаслиги кузатилади. Тери оқариб, тирноқлар ва сочлар мўртлашади. Тил яллиғланиб, оғиз атрофида юзаки яралар пайдо бўлади. 🔎 Асаб тизими фаолияти бузилади, тез-тез бош айланиши, оғриши, қулоқларда шовқин кузатилади. Хасталикнинг оғир ҳолатларида эса ҳушдан кетиш, тахикардия, нафас қисиш қайд этилиши мумкин. ▶️ Мутахассислар хулосасига кўра, камқонликнинг энг кўп тарқалган сабабларидан бири организмда темир моддаси етишмовчилигидир. 🍱 Шу сабабли ЖССТ томонидан ишлаб чиқилган дастур соғлом овқатланиш, хасталикни тўғри ва ўз вақтида аниқлаш, витамин ва микроэлементлар қабул қилиш, аҳолининг ушбу касаллик тўғрисида хабардорлигини ошириш каби тавсияларни ўз ичига олган. ‼️ Ўз навбатида, бу борада ҳукуматлар, фуқаролик жамияти институтлари, илмий доиралар, халқаро ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари ролини ошириш лозимлиги эслатиб ўтилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. Автор Муҳаррир
18.05.2023 0 13.05.2023 йил вилоят ОИТСга қарши кураш маркази биносида хамкор ташкилотлар билан биргаликда «Ўзбекистон Республикаси президентининг 20.01.2023 йилдаги «Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликка қарши курашиш тизимини янада кучайтириш чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-14 сонли қарори ва «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши кураш бўйича ёшлар фаоллигида олиб бориладиган тизимли тарғибот тадбирлари концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги 2022 йил 21 февралдаги 84-сонла қарорини ижроси бўйича идоралараро ишчи гурухнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Автор Муҳаррир
11.05.2023 0 08.05.2023 й. куни Мухаммад Ал Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот Технологиялар Университети Урганч филиали телекоммуникация технологиялар факултети талабалари ўртасида вилоят ОИТСга қарши кураш маркази МП ва ЭҚИТЭ бўлими санитария врачи Э.Б.Эгамберганов томонидан ОИВ инфекцияси олдини олиш бўйича давра сухбати ўтказилди. Тадбир давомида талабаларни қизиқтирган барча саволларига жавоб берилди ва тарқатма материаллари тарқатилди. Автор Муҳаррир
10.05.2023 0 2023- йил 5-май куни вилоят даволаш-профилактика муассасалари доялари учун вилоят Перинатал марказида «Доялар куни» га бағишланган илмий-амалий конференция ташкил этилди. Анжуман вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят Перинатал маркази, Ўзбекистон Хамширалар ассоциацияси Хоразм вилоят бўлинмаси ҳамда Хоразм вилоят ОИТС маркази мутахассислари иштирокида ўтказилди. Вилоят ОИТСга қарши кураш маркази мутахассислари томонидан ОИВ инфексиясининг олдини олиш бўйича суҳбат олиб борилди.»Доялар куни»муносабати билан бир қатор доялар қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. Автор Муҳаррир
10.05.2023 0 ✔️ОИВ ИНФЕКЦИЯСИНИНГ ЮҚИШ ХАВФИНИ ҚАНДАЙ КАМАЙТИРИШ МУМКИН? ✅ Оилага, турмуш ўртоғига вафодор бўлиш; ✅ Тиббий муолажалар олиш зарурати туғилганда бир марталик ва стерилланган кўп маротабалик тиббий анжомлардан фойдаланиш; ✅ Гўзаллик салонлари ва сартарошлик хизматларидан фойдаланилганда (татуировка, татуаж, пирсинг, маникюр, педикюр, соч, соқол олдириш ва бошқ.) янги ёки зарарсизлантирилган анжомлар ишлатилаётганлигига эътибор қаратиш; ✅ Шахсий гигиена қоидаларига пухталик билан амал қилиш — индуидувал тиш шеткаси, соқол олиш устарасидан ва тирноқ тозалаш анжомларидан фойдаланиш, ушбу гигиеник воситалардан бошқа шахсларнинг фойдаланишига йўл қўймаслик; ✅ Болаларни хатна (суннат) қилдиришда сартарош усталар хизматидан воз кечиш ҳамда бу мақсадда тиббий муассасаларга мурожаат этиш; ✅ ОИВ юқиши мумкин бўлган ҳолатларга шубҳа қилинганда, касалликнинг оила аъзоларига юқишини олдини олиш мақсадида ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтиш ҳамда ОИВни аниқлаш мақсадида қон тахлилларини ўтказиш; ✅ Спиртли ичимликлар ҳамда гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш ОИВ инфекциясининг юқтириб олишга замин яратувчи зарарли одатлар эканлигини бир зумга бўлса-да унутмаслик, соғлом турмуш тарзига қатъий амал қилиш; ✅ Никоҳланувчилар тўйдан олдин белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтиб, ОИВ инфекциясига қон топшириш орқали текширилишлари зарур. Бу борада лоқайдликка йўл қўйиш саломатлик, оила ва фарзандлар соғлигини хавф остига қўйиш демакдир. Автор Муҳаррир
02.05.2023 0 Қон қуйқаларини қандай олдини олиш мумкин? ✅Тромбоз жуда хавфлидир. Қондаги ивиган тиқилмаларнинг бир қисми қон оқимига киради ва юракка сизади. Кўпроқ сув ичинг 📌 Қонни суюлтирувчи маҳсулотлар: — зайтун ва зиғир мойи — олма сиркаси — саримсоқ ва пиёз (саримсоқни мунтазам истеъмол қилиш қон қуюқлашишини эҳтимолини ярмига камайтиради!) — лимон — кунгабоқар уруғлари — лавлаги — какао ва шоколад (аччиқ) — балиқ ва балиқ ёғи — помидор, помидор шарбати — мевалар — занжабил 📌 Қонни қуюқлашишига олиб келадиган таомлар: — гўштли бульонлар — колбаса — дудланган гўшт — ширин мармеладлар — оқ нон — ширин кремлар — ясмиқ дони — банан ва Манго 📌Қоннинг ёпишқоқлигини сезиларли даражада оширади: — чекиш — спиртли ичимликлар — кўп миқдорда туз — диуретик, гормонал дорила. Автор Муҳаррир