06.06.2023 0 Вилоят ОИТС га қарши кураш маркази томонидан ташкил қилинган Мобил лаборатория ва тарғибот гурухи томонидан Янгиарик ТТБ билан ҳамкорликда 03.06.2023 й.куни Янгиарик туман Қармиш қишлоғи Хоразм ОШП худудида акция ва тарғибот ишлари олиб борилди. Акция давомида Мобил лаборатория томонидан қон орқали юқувчи ОИВ инфекцияси, гепатит Б ва гепатит С касалликларига ахолини ихтиёрий, аноним тарзда экспресс тест усулида бепул равишда текширилди. Хоразм ОШПга қарашли махаллалардаги оилаларда индивидуал тарзда, шунингдек, гўзаллик салонлари, тикувчилик цехи ва ахоли гавжум жойларда ОИВ инфекцияси профилактикаси бўйича маъруза ва сухбатлар ўтказилди. Автор Муҳаррир
06.06.2023 0 2023 йил 5 июн куни Урганч Давлат Университетида “Биоинженерия ва озиқ овқат хавфсизлиги факултетида талабалар ўртасида вилоят ОИТСга қарши кураш маркази МП ва ЭҚИТЭ бўлими врач методисти Ш.С.Атаханов томонидан ОИВ инфекциясини тарқалишини олдини олиш мавзусида давра сухбати ўтказилди. Мавзу юзасидан талабаларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди ва тарқатма материаллари тарқатилди. Автор Муҳаррир