05.06.2023 0 Вилоят ОИТС га қарши кураш маркази томонидан ташкил қилинган Мобил лаборатория ва тарғибот гурухи томонидан Янгиарик ТТБ билан ҳамкорликда 02.06.2023 й.куни Янгиарик туман Чиқирчи қишлоғи 60-сон Оилавий поликлиникаси худудида акция ва тарғибот ишлари олиб борилди. Акция давомида Мобил лаборатория томонидан қон орқали юқувчи ОИВ инфекцияси, гепатит Б ва гепатит С касалликларига ахолини ихтиёрий, аноним тарзда экспресс тест усулида бепул равишда текширилди. 60-сон оилавий поликлиникага қарашли махаллалардаги оилаларда индивидуал тарзда, шунингдек, гўзаллик салонлари, тикувчилик цехи ва ахоли гавжум жойларда ОИВ инфекцияси профилактикаси бўйича маъруза ва сухбатлар ўтказилди. Автор Муҳаррир
05.06.2023 0 Хоразм вилоят ОИТСга қарши кураш маркази МПваЭҚИТЭ бўлими мудираси Б.Б. Ходжаханова томонидан 03.06.2023й. куни Янгиарик туман ИИБ ходимлари ўртасида ОИВ инфекцияси, юкиш йўли, касалликнинг окибатлари тўғрисида ҳамда хамкорликда ОИВ ифекцияси юқиш хавфи юкори бўлган гурухлар, меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аьзолари ўртасида ОИВ инфекцияси тарқалишини олдини олиш чора тадбирлари самарадорлигини ошириш тўғрисида тарғибот тадбири ўтказилди. Автор Муҳаррир
05.06.2023 0 Вилоятисизда ОИВ инфекцияси таркалишининг бугунги кундаги асосий сабаблари! ТИББИЙ КЎРИКДАН ТЎЙДАН ОЛДИН ЎТИНГ! 23 мая 2023 от Xorazm tibbiyoti-Медицина Хорезма ЖССТ маълумотига кўра, дунёда ҳар куни 7000 нафар, ҳар соатда 300 нафар шахсда ОИВ инфекцияси янгидан аниқланади. Албатта бу рақамларни айтиш осон, тил учидан чиқиб кетади. Аммо ҳар бир ҳолат ортида бир оила тақдири турибди. Юртимизда ОИВ инфекцияси билан касалланиш йилдан йилга барқарорлашиб, камайиб бормоқда. Бироқ, бу хотиржам бўлиш мумкин деганимас. Зеро, биргина ҳолат ҳам ташвишланарлидир. ОИВ инфекциясининг юқиш йўллари таҳлилларига кўра, 90-92 фоиз ҳолатда фуқаролар ОИВ инфекциясини жинсий алоқа йўли орқали юқтириб олмоқда. 18-20 фоиз беморлар турмуш ўртоқларидан, қолган 80 фоиз ҳолатда бетартиб жинсий ҳаёт кечириш оқибатида юқтириб олишган. Касалланишнинг асосий сабабларидан бири бу – ташқи миграция. Ўтган 2022 йилда аниқланган ҳолатларнинг 65 фоизи меҳнат миграцияси билан шуғулланиб келган аҳоли қатлами хисобига тўғри келади. ОИВ инфекцияси аниқланган шахсларнинг 78 фоизи Россия Федерациясида, 16 фоизи Қозоғистон Республикасида ишлаб келган. Ушбу фуқароларнинг бор- йўғи 30 фоизи мамлакатимизга қайтиб келгандан кейин ОИВ инфекциясига тиббий текширувдан ўтган. Қолган 70 фоизида турли сабабларга кўра текширилиши давомида касаллик аниқланган. Эътибор беринг, бор- йўғи 30 фоизгина мигрант ўз вақтида мақсадли текширувдан ўтган. Ачинарлиси, ОИВ инфекцияси аниқланган мигрантларнинг 26 фоизи вирусни ўз турмуш ўртоқларига юқтириб улгурган. БМТ маълумотига кўра, ҳозирги кунда Россия дунё бўйича ОИВ инфекцияси тарқалиш тезлиги бўйича топ-5 ликка кирган (1-Жанубий Африка (14%), 2-Мозамбик (6.5%), Нигерия (4.9%), Индия (4.2%), Россия (3.9%)). Энди тасаввур қилинг, шу чет давлатдан бедаво дард, касаллик, олиб келиб азиз фарзандларимиз, турмуш ўртоғимиз ёки ота-онамизга юқтирсак, уларнинг умрининг охиригача етадиган муаммо яратсак! Албатта, буни ҳеч биримиз хоҳламаймиз! Бу масалада ҳам бир неча йиллардан буён тарғибот ишлари олиб бормоқдамиз. Натижада юртдошларимиз орасида никоҳланувчиларнинг тиббий кўригига эътиборли ота-оналар кўпайган. Бироқ, ҳали ҳам никоҳланувчиларнинг 18-20 фоизи тиббий кўрикдан тўйдан кейин ўтиш ҳолатлари кузатилмоқда. Ота-оналар фарзанди учун энг яхши танловлар қилади, уларниг бахти учун ҳар нега қодир. Нега энди айнан унинг келажаги билан боғлиқ, уларнинг бахти-саодати билан боғлиқ бўлган шундай нарсаларга беэътибор қоляпмиз?! Эпидемиологик мониторинг бўлими мудири — Дилшод Алламов Автор Муҳаррир
05.06.2023 0 Вилоят ОИТС га қарши кураш маркази томонидан ташкил қилинган Мобил лаборатория ва тарғибот гурухи томонидан Янгиарик ТТБ билан ҳамкорликда 01.06.2023 й.куни Янгиарик туман Чиқирчи қишлоғи 62 сон Оилавий поликлиникаси худудида акция ва тарғибот ишлари олиб борилди. Акция давомида Мобил лаборатория томонидан қон орқали юқувчи ОИВ инфекцияси, гепатит Б ва гепатит С касалликларига ахолини ихтиёрий, аноним тарзда экспресс тест усулида бепул равишда текширилди. 62-сон оилавий поликлиникага қарашли махаллалардаги оилаларда индивидуал тарзда, шунингдек, гўзаллик салонлари, тикувчилик цехи ва ахоли гавжум жойларда ОИВ инфекцияси профилактикаси бўйича маъруза ва сухбатлар ўтказилди. Автор Муҳаррир
05.06.2023 0 Вилоят ОИТС га қарши кураш маркази томонидан ташкил қилинган Мобил лаборатория ва тарғибот гурухи томонидан Янгиарик ТТБ билан ҳамкорликда 31.05.2023 й.куни Янгиарик туман Остона қишлоғи 61 сон Оилавий поликлиникаси худудида акция ва тарғибот ишлари олиб борилди. Акция давомида Мобил лаборатория томонидан қон орқали юқувчи ОИВ инфекцияси, гепатит Б ва гепатит С касалликларига ахолини ихтиёрий, аноним тарзда экспресс тест усулида бепул равишда текширилди. 61-сон оилавий поликлиникага қарашли махаллалардаги оилаларда индивидуал тарзда, шунингдек, гўзаллик салонлари, тикувчилик цехи ва ахоли гавжум жойларда ОИВ инфекцияси профилактикаси бўйича маъруза ва сухбатлар ўтказилди. Автор Муҳаррир
05.06.2023 0 Урганч халқаро аеропортида вилоят ОИТСга қарши кураш маркази мутахассислари томонидан чет давлатга ишлаш учун кетаётган мехнат мигрантларига ОИВ инфекцияси профилактикаси бўйча маъруза ва сухбатлар ўтказилди. Авиайўловчиларни кутиш залида ОИВ инфекцияси олдини олиш бўйича видеоролик намойиш этилди ва тарқатма материаллари тарқатилди. Автор Муҳаррир