Skip to the content
Вилоят ОИТСга қарши кураш маркази томонидан ташкил қилинган Мобил лаборатория ва тарғибот гурухи томонидан Хонқа ТТБ билан ҳамкорликда 22.06.2023 й.куни Хонқа туман Дурвадик қишлоғи 48-сон ОП худудида акция ва тарғибот ишлари олиб борилди. Акция давомида Мобил лаборатория томонидан қон орқали юқувчи ОИВ инфекцияси, гепатит Б, гепатит С ва Захм касалликларига ахолини ихтиёрий, аноним тарзда экспресс тест усулида бепул равишда текширилди. 48-сон ОПга қарашли махаллалардаги оилаларда индивидуал тарзда, шунингдек, гўзаллик салонлари ва ахоли гавжум жойларда ОИВ инфекцияси профилактикаси бўйича маъруза ва сухбатлар ўтказилди.
26.06.2023
Автор
Муҳаррир