ОИВ инфекцияси/ОИТС профилактикаси бўйича тадбирлар ўтказилмоқда
03.05.2021Вилоят ОИТСга қарши кураш маркази мутахассислари томонидан Урганч Давлат Университети талабалари ўртасида ОИВ инфекцияси/ОИТС профилактикаси бўйича маърузалар қилинди, ўтказилган тадбир давомида ОИВ инфекциясининг юқиш йўллари, касаллик профилактикаси ҳамда никоҳгача тиббий кўрикнинг аҳамияти тўғрисида талабаларга батафсил маълумот берилди. Талабалар томонидан мутахассисга берилган саволларга тўлиқ жавоб олинди. Тадбир иштирокчиларига ОИВ инфекцияси профилактикасини тарғиб қилувчи эслатма ва буклетлар тарқатилди.
#Тадбирлардан фотолавҳалар