22.05.2023 0 Урганч давлат университети Тарих факултети талабалари ўртасида вилоят ОИТСга қарши кураш маркази МП ва ЭҚИТЭ бўлими эпидемиолог врачи Ш.Ш.Абдуллоев иштирокида ОИВ инфекциясини олдини олиш мавзусида маъруза ўқилди. Автор Муҳаррир
22.05.2023 0 Volontyor yoshlar ishtirokida davra suhbati. Bugun, 17-may kuni Urganch davlat universitetida Xorazm viloyati OITSga qarshi kurash markazi va UrDU Xotin-qizlar maslahat kengashi hamkorligida “OITS va OIV infeksiyasi profilaktikasi” mavzusida davra suhbati tashkil qilindi. Unda Xorijiy filologiya fakultetining volontyor talaba qizlari ishtirok etishdi. OITS va OIVga qarshi kurash tag’ibotini kuchaytirish hamda bu borada volontyorlar tayyorlash uchrashuvning maqsadini tashkil qiladi. Suhbat yakunida seminar-trening tinglovchilariga bukletlar va plakatlar tarqatildi. Автор Муҳаррир
22.05.2023 0 2023 йил 16 май куни Урганч шахар 17-сон умумий ўрта таълим мактабида вилоят ОИТСга қарши кураш маркази МП ва ЭҚИТЭ бўлими санитария врачи Э.Б.Эгамберганов томонидан юқори синф ўқувчилари ўртасида ОИВ инфекциясини олдини олиш бўйича маъруза ўқилди. Автор Муҳаррир
18.05.2023 0 2023 йил 16 май куни Урганч шахар 28 сон умумий ўрта таълим мактаб ўқувчилар ўртасида вилоят ОИТСга қарши кураш маркази МП ва ЭҚИТЭ бўлими врач методисти Ш.С.Атаханов томонидан ОИВ инфекциясини тарқалишини олдини олиш мавзусида давра сухбати ўтказилди. Мавзу юзасидан талабаларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди ва тарқатма материаллари тарқатилди. Автор Муҳаррир
18.05.2023 0 #Биласизми 📌 Тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки шу мақсадда тиббиёт ходимига қонунга хилоф равишда ҳар қандай шаклда таъсир ўтказиш: ▶️ фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 7 бараваригача (1 млн. 650 минг сўмдан 2 млн. 310 минг сўмгача) миқдорда; ▶️ мансабдор шахсларга эса 7 бараваридан 10 бараваригача (2 млн. 310 минг сўмдан 3 млн. 300 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади. (https://lex.uz/docs/97664)Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. Автор Муҳаррир
18.05.2023 0 ❗️ЖССТ камқонлик касаллигига қарши дастур ишлаб чиқди 📊 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг навбатдаги ҳисоботига кўра, дунёда аёлларнинг тахминан 30 фоизи, ҳомиладорларнинг 37 фоизи ва олти ойликдан беш ёшгача бўлган болаларнинг 40 фоизи анемия, яъни камқонликдан азият чекади. Бу кўрсаткич айниқса, ўрта ва паст даромадли мамлакатларда юқори. 🗂 Шундан келиб чиқиб, ЖССТ ушбу хасталикка қарши ўзининг илк комплекс дастурини тақдим этди. 🔬 Қон таркибида темир моддасини ўз ичига олган ва унга қизил тус берувчи мураккаб оқсил – гемоглобин моддаси бутун тана бўйлаб кислород ташиш вазифасини бажаради. Агар гемоглобин етишмовчилиги кузатилса, организмда кислород танқислиги юзага келади. Оқибатда бу ҳолат турли касалликларнинг ривожланишига йўл очади. 🩺 Беморларда камҳаракатлик, чарчоқ, уйқучанлик, иштаҳасизлик ҳамда вазн етишмаслиги кузатилади. Тери оқариб, тирноқлар ва сочлар мўртлашади. Тил яллиғланиб, оғиз атрофида юзаки яралар пайдо бўлади. 🔎 Асаб тизими фаолияти бузилади, тез-тез бош айланиши, оғриши, қулоқларда шовқин кузатилади. Хасталикнинг оғир ҳолатларида эса ҳушдан кетиш, тахикардия, нафас қисиш қайд этилиши мумкин. ▶️ Мутахассислар хулосасига кўра, камқонликнинг энг кўп тарқалган сабабларидан бири организмда темир моддаси етишмовчилигидир. 🍱 Шу сабабли ЖССТ томонидан ишлаб чиқилган дастур соғлом овқатланиш, хасталикни тўғри ва ўз вақтида аниқлаш, витамин ва микроэлементлар қабул қилиш, аҳолининг ушбу касаллик тўғрисида хабардорлигини ошириш каби тавсияларни ўз ичига олган. ‼️ Ўз навбатида, бу борада ҳукуматлар, фуқаролик жамияти институтлари, илмий доиралар, халқаро ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари ролини ошириш лозимлиги эслатиб ўтилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. Автор Муҳаррир
18.05.2023 0 13.05.2023 йил вилоят ОИТСга қарши кураш маркази биносида хамкор ташкилотлар билан биргаликда «Ўзбекистон Республикаси президентининг 20.01.2023 йилдаги «Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликка қарши курашиш тизимини янада кучайтириш чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-14 сонли қарори ва «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши кураш бўйича ёшлар фаоллигида олиб бориладиган тизимли тарғибот тадбирлари концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги 2022 йил 21 февралдаги 84-сонла қарорини ижроси бўйича идоралараро ишчи гурухнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Автор Муҳаррир
11.05.2023 0 08.05.2023 й. куни Мухаммад Ал Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот Технологиялар Университети Урганч филиали телекоммуникация технологиялар факултети талабалари ўртасида вилоят ОИТСга қарши кураш маркази МП ва ЭҚИТЭ бўлими санитария врачи Э.Б.Эгамберганов томонидан ОИВ инфекцияси олдини олиш бўйича давра сухбати ўтказилди. Тадбир давомида талабаларни қизиқтирган барча саволларига жавоб берилди ва тарқатма материаллари тарқатилди. Автор Муҳаррир